Роналдунинг “Ювентус”дан кетишига севгилиси Жоржина сабабми?

Бутун дунё оммавий ахборот воситаларида таниқли журналист Пьетро Бальцано Протнинг клуб ва футболчига яқин бир неча манбалардан олган Криштиану Роналдунинг мавсум якунида “Ювентус”дан кетиши ҳақидаги ахбороти айланмоқда.

Гарчи ҳали футболчининг бу қарорга келганига аниқ сабаб расмий тарзда эълон қилинмаган бўлса-да, дастлабки версиялар пайдо бўлиб улгурди.

Унга кўра, футболчи коронавирус пандемияси даврида анчагина вақтини туғилиб ўсган жойида, оиласи ва яқинлари қуршовида, севгилиси Жоржина ва фарзандлари билан ўтказган. Криштиану бу муддат ичида оила аъзолари, яқинларига кўникиб қолган ва энди улардан узоқлашишни истамаяпти.

Айнан мана шу омил футболчининг Туриндаги фаолияти тўғрисида бир қарорга келишга мажбур қилаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бу мавзуни кузатишда давом этамиз ва албатта вақт ўтиши билан масалага тўлиқ ойдинлик киритилади.

Қайноқ янгилик! Роналду “Юве”дан кетяпти

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!