Россия чемпиони Ньянг борасида
Ads

Москванинг “Спартак” клуби “Милан” ҳужумчиси М’Байе Ньянгни ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда “россонерилар” бу борада Россия чемпиони билан келишувга эришган. Унга кўра “Спартак” 22 ёшли франциялик футболчи учун “Милан”га 20 млн евро (шундан 2 миллиони бонус) тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ москваликлар Ньянг билан ҳам шахсий клишувга эришгани, унга кўра эса футболчи йилига 2,8 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.