Россия клуби “Навбаҳор” билан ўйнашини эълон қилди
Россия Премьер-лигаси вакили “Ахмат” жамоаси қишки ўқув-машғулот йиғинларининг дастлабкисини Туркияда ўтказадиган бўлди.
Грознийликлар бу йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа 19 январь куни Қозоғистоннинг “Елимай” клуби билан куч синашади.
“Ахмат”нинг “Навьаҳор”га қарши иккинчи ўйини 21 январь санасига белгиланган.
Грозний шаҳри клуби Россия Премьер-лигасида 13-поғонада бормоқда. “Навбаҳор” ўзбекистон чемпионатини учинчи ўринда якунлаб, бронза медалига сазовор бўлди.
Фикрлар