Россия клубларининг имконияти пасайди

Еврокубокларда иштирок этиш учун УEФАнинг фоиз кўрсаткичларида ўзгариш юзага келди.

Португалия еттинчи ўринни эгаллаб турган Россия билан орадаги фарқни кенгайтириб олган бўлса, руслардан битта поғона ортда қолаётган Бельгиянинг очколари кўпайди.

Чемпионлар лигаси доирасида "Зенит" "Брюгге" (1:2) клубига имкониятни бой беган бўлса, "Локомотив" ўз уйида "Зальцбург" (2:2) билан дуранг ўйнади ва "Краснодар" сафарда "Ренн"га (1:1) қарши учрашувда муроса кўчасини танлади. Европа лигасида эса, ЦСКА сафарда "Вольфсбергер"ни (1:1)мағлуб этолмади.

Европа лигасида Бельгиянинг 3 та клуб қатнашмоқда. "Стандарт" клуби "Рейнжерс"га, "Гент" жамоаси "Слован"га ютқазиб қўйди, "Антверпен" "Лугодорец"ни таслим этди. Ушбу мусобақада Португалиянинг иккита жамоасизафар қучишга эришди: "Бенфика" "Лех"ни (4:2) енган бўлса, "Брага" АEКни (3:0) доғда қолдирди.

Чемпионлар лигасида Бельгия шарафини фақат "Брюгге" ҳимоя қилади, "Манчестер Сити"га ютқазиб қўйган "Порту" Португалия клуби ҳисобланади.

Еврокубоклардаги тур ўйинларидан кейин, Португалиянинг очколари сони 41,749 тага етди. Бу борада, Россия 37,049 очкога эга, саккизинчи ўриндаги Бельгия ҳисобида эса 33,700 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!