Россия промоутерлик ташкилотлари профессионал боксчимиз билан шартнома имзоламоқчи
Ads

Профессионал рингда мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган боксчимиз Машҳурбек Қамбаровга (3-0-0, КО1) Россиянинг бир қанча промоутерлик компаниялари қизиқиш билдирмоқда. У музокаралар ўтказиш учун Москвага йўл олган.

Маълумотларга кўра, Машҳурбек навбатдаги жангини жорий йилнинг апрел ойида ўтказишни режалаштирмоқда.

У профессионал рингдаги илк жангини ўтган йилнинг 18 март куни ўтказган ва грузиялик тажрибали Георги Кердикошвилини (9-16-5, КО3) мағлуб этган эди. Кейинги жангларда эса Сергей Шувчукни (1-6-1, КО1) нокаутга учратган бўлса, декабр ойида бошқа бир украиналик боксчи Майкола Кореневни (2-23-0) таслим қилган.