Россия терма жамоаси форварди Роналдунинг агенти билан ҳамкорлик қилмоқда
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби форварди Артём Дзюба фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи.
Рус нашрлари тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи АПЛ клубига кўчиб ўтиш мақсадида машҳур футбол агенти Жорже Мендеш билан ҳамкорликни бошлаган. Қайд этиш лохимки, португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду ҳам айнан Мендешнинг мижози ҳисобланади.
Агент аллақачон Дзюбанинг орзуси йўлида унга туманли альбиондан жамоа қидиришни бошлаб юборган. Агар ушбу трансфер амалга ошса, у яхшигина хизмат ҳаққи олади, акс ҳолда эса ҳеч нарса.
Маълумот учун, Дзюба жорий мавсум “Зенит” сафижа жами 37та ўйинда майдонга тушди ва 13та гол ҳамда 17та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар