Россия терма жамоаси ўз ўйинларини Тошкентда ўтказилишини хоҳламоқда. Сабаби...

Россия терма жамоаси Тошкентда ўтадиган CAFA чемпионатида иштирок этмоқчи. Айни дамда мамлакат футбол иттифоқи (РФУ) терма жамоанинг Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) чемпионатида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

РБ Спорт хабарига кўра, турнирнинг тижорат ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳужжат РФУга CAFAдан келган. Россия томони ўз таклифларини ҳам юборган.

Бундан ташқари, Россия терма жамоаси гуруҳ босқич ўйинларини Тошкентда ўтказишни хоҳламоқда. Айтиш керакки, CAFA турнири шунингдек, Бишкек шаҳрида ҳам бўлиб ўтади. Аммо россиялик футболчилар ўтган йили Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг майдон ҳолатидан шикоят қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, CAFA чемпионатида Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон терма жамоалари иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Каримов Нозиржон
10/04/2023 14:31
Рекламани йукотинглар админлар