Россия терма жамоаси Қатар билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Қатар футбол ассоциацияси матбуот хизмати Россия терма жамоаси билан 12 сентябрь куни “Эль Жануб” стадионида бўлиб ўтадиган назорат учрашувини эълон қилди. Учрашувнинг бошланиши Тошкент вақти билан 20:15 га белгиланган.

Аввалроқ Россия терма жамоаси Миср олимпия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши маълум бўлган эди. Учрашувлар 7 ва 11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин сентябрь ойидаги йиғинга 49 нафар футболчини чақирган эди.

Россия 26-март куни сўнгги ўртоқлик учрашувини Ироққа қарши ўтказганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!