Россия терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади
Россиялик машҳур футболчи Александр Самедов бутсаларини михга илишга қарор қилди. Бу ҳақда у ўз инстаграми орқали маълум қилди.
Маълумот учун, 35 ёшли футболчи сўнгги мавсумни ҳамюртимиз Виталий Денисов билан бирга "Крилья Советов"да ўтказган эди. У шунингдек "Спартак" Москва, "Локомотив" Москва, ФК "Москва" ҳамда "Динамо" Москва клубларида тўп сурган.
Россия терма жамоаси сафида эса 2011-2018 йилларда ўйнаган ва 53та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришган. Бутун фаолияти давомида эса жами 6та соврин қўлга киритган.
Фикрлар