Россияга Искодан эҳтиёт бўлиши тавсия қилинди
Ads

Германия терма жамоаси сафида 1990 йилги Жаҳон чемпиони Анрдеас Бреме Россия термасининг гуруҳдаги ўйинларига изоҳ берди ва Испанияга қарши нимчорак финалда қандай ҳаракат қилиш бўйича тавсия берди.

“Россия Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини муносиб ўтказди. Дастлабки икки ўйинда мезбонлар намунавий жисмоний тайёргарлик ва тактик билимни кўрсата олди. Футболчилар максимал равишда ҳаракат қилаётганини ва мураббий томонидан бошқарилаётганини кўриш мумкин.

Уругвайдан учралган мағлубият Россия ҳақидаги тасаввурни бузиб қўйди. Лекин бошқа томондан бу ўйин деярли ҳеч қандай аҳамитяга эга эмасди. Эҳтимол, мазкур мағлубият нимчорак финал олдидан россияликларга фойдали ҳам бўлиши мумкиндир.

Испания билан беллашув олдидан стандарт вазиятларда сифатлироқ ҳимоявий ўйинга эътибор қаратиш керак. Шунингдек, турнирда ажойиб ўйин кўрсатаётган Искони ушлаб қолиш лозим”, – деди Бреме.

Маълумот учун, Испания – Россия учрашуви 1 июль куни Москва шаҳридаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.