Россиялик эксперт Абдуқодир Ҳусановни иқтидорсиз футболчилар тоифасига қўшди

  • 16 Dec 00:00
  • Bilolbek Imomov
  • 5
  • Football
CHERY AUTO

Россиялик эксперт Владимир Манцев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди. 

Tecno

— Қаранг, у жуда иқтидорли ҳимоячи, аммо, афсуски, ҳозирча "Манчестер Сити" унга унчалик мос келмаяпти. У "Ланс"да ўйнаб, муайян ютуқларга эришган, аммо "Манчестер Сити"га келганингда босим энг юқори даражада бўлади.

Гвардиола уни марказий ҳимоячи сифатида синаб кўрди ва у ҳозирча бу вазифани бажара олмаётганини тушунди. Қанот ҳимоячиси сифатида ҳам кўриб чиқди — олдинги ҳаракатларда ижодкорлик етишмайди. Тезлиги бор, албатта. Винисиусни қувиб етган эпизодни эслайсиз. Аммо "Манчестер Сити"да ўйнаш учун майдондаги фикрлаш, яъни "бош билан ўйнаш" етишмаяпти. Чунки у ерда ақлли футбол ўйнайдиганлар жамланган.

Manchester, United Kingdom Abdukodir Khusanov of Manchester City looks on during the UEFA Champions League 2025/26 League Phase MD5 match between...

Ростини айтсам, мен уни "ўртача" ёки “истеъдодсиз” тоифасига қўйиш ҳақида ўйладим. Лекин менинг яқин дўстим Ўзбекистон фуқароси, шунинг учун "иқтидорсиз" деган тоифага қўйсам, барча ўзбеклар менга қарши чиқади. Ростдан ҳам, мени "сочиб ташлашга" тайёр бўлишади. Аммо барибир мен кўпроқ “истеъдодсиз” деган фикрга мойилман.

Дўстлар, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, афсуски, у "иқтидорсиз" тоифасига тушади, — деди Манцев.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий йилнинг январь ойида Франциянинг "Ланс" жамоасидан "Манчестер Сити" сафига ўтган эди. Ушбу мавсумда у "шаҳарликлар" таркибида жами 8 та ўйинда майдонга тушган.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Адхамжон Низомов
16/12/2025 02:11
К...кни ебсан,оккулок
&
Болельщик
16/12/2025 01:52
Хорами оккулок. Узини нормальный защитники йугку
&
Рахимов Илхомжон
16/12/2025 11:27
Вакт курсатади , иншаоллох Абдукодир уз сузини айтади
Baxil Alihuja
16/12/2025 06:52
бир тулки гарк пишган узумни емокчи булиб роса харакат килибди. буйи етмабди
кейин пишмаган узум экан, шунга олмадим дебди
&
Mr. Azimov
16/12/2025 02:40
Иқтидорсиз дегани нотўғри албатта. Аммо олдинги фикрида бироз жон бор. Озгина ақл билан ўйнаш йетишмаяпти. Сабаби қолган ўйинчилар билан мулоқоти яҳшимас. Хали ҳам тил билан муаммоси бор, аксига олиб тортинчоқроқ. Ва яна бир сабаб янги оила қурган, чалгиш бўлади одамда.