Россиялик таниқли мураббий Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳақида гапирди
Россиялик таниқли мураббий Валерий Газзаев Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Россия ўртоқлик ўйинлари ўтказишга мажбур! Ҳозир жамоага кўплаб ёш футболчилар таклиф қилинган. Ўйлайманки, биз қўлимиздан келган барча турдаги назорат учрашувларини ўтказишимиз керак. Рақиб ким эканлиги фарқи йўқ – Тожикистон биланми, Ўзбекистон биланми. Назорат ўйинини ўтказиш учун барча имкониятлардан максимал тарзда фойдаланишимиз керак", - деди Газзаев.
Россия терма жамоаси 20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Қизиқарли баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.
Фикрлар