Ройс 2 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланган ўйинда "Боруссия" Дортмунд рақибни янчиб ташлади
Бундеслига 23-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Боруссия" Мёнхенгладбах учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 5:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дортмундликлар сафида Ройс дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Мален, Вольф, Мукоко ва Жан рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Очколари сонини 49 тага етказиб олган "асаларилар" айни вақтда Германия чемпиоанти турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. 26 очкоси бор мюнхенлилкар 13-поғонадан жой олган.
Фикрлар