Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги
Ads

“Насаф” жамоаси Суперлигасининг навбатдаги 23-тур учрашувини сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди ва 1:3 имкониятни бой берди.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини шу ўйинга қадар давом эттириб келишаётганди. "Насаф" устози шу пайтгача шогирдларини миллий чемпионат доирасида “Нефтчи”га қарши ўн бир марта майдонга олиб тушган. Шу беллашувларнинг тўққизтасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган ва икки баҳс дуранг натижа билан якунланган.

Шу тариқа, фарғоналиклар илк бор Рўзиқул Бердиевнинг “Насаф”ини таслим этишди.