Рўзиқул Бердиев: Мағлубиятга муносиб эмасдик!

Суперлига биринчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "аждарлар" бош мураббий Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрлар билан ўртоқлашди:

"Футболда биринчи ўринда натижа туради. Йигитларимиз ўзларига ишонган ҳолда ҳаракатланишди, лекин пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Aлбатта, бунда футболчиларимизни айбламаймиз, бугун бутун жамоа бўлиб ютқаздик. Қаердадир хатоларга, қаердадир эътиборсизликка қўл урдик. Мағлубиятга муносиб эмасдик, янги ва ёш таркиб билан амалдаги чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Aламли томони, 2:0 олдинда бора туриб, ютқазиш бўлди, бу жуда аламли. Мағлубиятга бир нечта сабаблар бор, буни ўрганиб чиқамиз ва хулоса чиқарамиз.

Мен жамоа ўзагини сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаган эдим. Aгар 3 нафар ўйинчимиз кетмаганида, бизга ҳеч қандай ўйинчи керак бўлмаган бўларди. Буни раҳбариятдан сўраган эдим, аммо афсуски, бу амалга ошмади. Менимча, 2 кунни ичида ўзгариш қилишимиз амримаҳол. Шу боис биринчи даврани ҳозирги таркиб билан тугатсак керак".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sash
11/03/2021 08:17
Aka siz yutqazmadiz. Bolla zur. UZB ni ishongan kamandasi pahtachila bulsa siktirsin bula. Kutla yordam bermaganda dublyor bolla yutardi. Malades Nasaf. Sikding kutlani. VAR nahhuy kerak ishlamasa. Pedarasla soni 4 taga kupaydi.

Минбар

Барча блоглар