РПЛ. "Ростов" ЦСКАни енгди, Шомуродовдан гол+пасс
Shahzod
Ҳозиргина Россия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган ЦСКА ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"ВЭБ-Арена"да кечган беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Ростов" сафида гол киритиш билан бирга Хорен Байрамяннинг иккинчи голига ассистентлик ҳам қилишга эришди.
Бугунги муваффақият эвазига Валерий Карпин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа қўшимча кўрсаткичлар эвазига 1-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳлар (0)