РПЛ. Йўлдошев захирадан майдонга тушган учрашувда жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учради

РПЛ 2-туридан ўрин олган "Химки" - "Нижний Новгород" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 62-дақиқада Александр Руденко ҳисобни очди. 80-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Резиуан Мирзов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 89-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Александр Долгов ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Қайд этиш лозим, легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев беллашувнинг 74-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Айни вақтда 2 турдан сўнг унинг жамоаси ҳисобида 1 очко мавжуд.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!