Рубин Хебай: "Бу хайрлашув, лекин бутунлайга дегани эмас"

2023 йилда Суперлигамизни “ёндирган” ва унинг юлдузига айланган албаниялик тўпурар Рубин Хебай расман “Андижон” билан хайрлашганини биласиз.

Дарҳақиқат, бундай юқори даражадаги ҳужумчини ўз сафида кўришни хоҳлайдиган клублар талайгина эди. Аммо унинг трансфер нархини хориж жамоалари ва айниқса, араблар кўтара олиши тахмин қилинганди. Чиндан ҳам шундай бўлди.

Саудия Арабистони биринчи дивизион вакили – Ал Оруба” “Андижон”дан Рубиннинг трансферини сотиб олди. Албаниялик ҳужумчи энди бор эътиборини янги клубига қаратади. Ҳужумчи “Андижон”дан кетар чоғида ўз фикрларини билдириб кетди:

хебай_2

“Йил жуда ҳам яхши ўтди. Мен бу ерда ўзимни ниҳоятда ажойиб ҳис қилдим. Бундай атмосферани шунчаки ташлаб кетиш қийин, осон бўлмайди.

“Андижон” мени Албаниядаги жамоамдан кейинги энг яхши кўрган клубим бўлиб қолади.

Менда жамоа мухлисларига нисбатан жуда катта ҳурмат бор. Мени қўллаб-қувватлаган ва менга ишонган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Бу хайрлашув, лекин бутунлайга дегани эмас, деб ўйлайман.

хебай2_3

Албатта, мен барча жамоадошларимга ортда қолган йил учун катта миннатдорчилик билдираман. Бу трансфер учун уларга раҳмат айтаман. Умид қиламанки, “Андижон” йилдан-йилга янада яхши натижалар кўрсата олади.

Бу менинг келажагим ҳамда фаолиятим учун яхши имконият ва яхши танлов. Янги клубимга ёрдам бериб, уларнинг келгуси мавсумда Саудия про лигада иштирок этишига ҳиссамни қўшмоқчиман. Ўзим ҳам улар билан биргаликда футбол юлдузларига қарши ўйнашни истаган бўлардим”, - деди Хебай.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!