Руни: “Вирц ёки Собослаини танлаш керак бўлса, Доминикни танлайман"

  • 30 сентябрь, 16:58
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Уэйн Руни Флориан Вирц "Ливерпуль"нинг ўйин услубига мос эмаслиги ҳақида гапирди.

Tecno

"Вирцга осон эмас, буни инкор этиб бўлмайди. Гарчи у жуда истеъдодли бўлса ҳам Салоҳ ва ҳужумдаги янги футболчилар каби яхши ўйнай олмаяпти. Аммо, уни қандай қилиб жамоага қўшишганини тушунмаяпман. Менимча, Вирц "Ливерпуль"нинг ўйинга мос келмаяпти. У топ ўйинчи ва ишончим комилки, у яна яхши спорт формасига қайтади.

Футболчиларнинг АПЛга келиб, мослашиб кетиши учун вақт кераклигини биламиз. Менинг фикримча, у ярим ҳимоячи эмас кўпроқ ҳужумкор футболчи. Агар ярим ҳимояда Вирц ёки Собослаини ташлаш керак бўлса мен Собослаини танлаган бўлардим", - деди англиялик ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!