Рус нашри: «Ростов» Россиянинг энг ақлли клуби

Яқиндагина «Спартак» жамоасининг собиқ президенти - Андрей Червиченко «Ростов» жамоаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Футбол мутахассиси ушбу жамоани феноменал, деб атади. Шунингдек, клуб Европа стандартлари даражасида фаолият олиб бораётганини қўшиб қўйди. Дарҳақиқат, клуб бир неча йиллардан бери ўз-ўзини бошқариб келмоқда. Клуб ўз таркибини кучайтириш мақсадида ажойиб трансфер сиёасатини амалга оширмоқда. Сўнгги йилларда МДҲ давлатлари клублари орасида ҳеч ким «Ростов» сингари футболчи сотувидан улкан пул ишламаяпти.

«Ростов» қандай сотиб олади?

Сўнгги 5 йил давомида «Ростов» бирорта катта трансферни амалга оширгани йўқ. Аслида, клуб тарихидаги энг катта харид ўтган йили амалга оширилди. 3,75 миллион евро эвазига ёш швед Понтус Алмквист таркибга қўшиб олинди. Қолган футболчилар бундан анча камроқ суммага қўлга киритилган. Айримлари эса, эркин агент сифатида шартнома имзолаган. Шунга қарамай, клуб ҳар мавсум олдига юқори мақсадлар қўяди ва чемпионлик учун кураш олиб боради. 2015/16 йилги мавсумда эса, Қурбон Бердиев қўл остида «Ростов» сал бўлмаса, Россия чемпионлигини нишонлаши мумкин эди.

Якунда ЦСКАдан атиги 2 очко ортда қолган жамоа кўпчиликда илиқ таассурот қолдиргани рост. Бердиев ишлаган даврларда клуб футболчиларнинг трансфер бозоридаги умумий қиймати 29 миллион еврога баҳоланган. «Армиячилар» эса, 170 миллион евролик таркибга эга эди. Айримлар бу натижада мураббий фактори асосий омилни ташкил этган, дейиши мумкин, лекин Бердиев кетди - «Ростов» ўша-ўша!

Хўш, бунинг асосий сири нимада?

adasssssssss

Биринчи навбатда, тўғри йўлга қўйилган селекция ишларини кўрсатиш лозим. Клуб скаутлари Осиё ва Скандинавияни тўлиқ қамраб олган. РПЛнинг бошқа жамоалари Жанубий Америка ва Европадан қимматбаҳо футболчиларни Россияга олиб келаётган пайтда, «Ростов» жисмонан бақувват, арзонроқ нархдаги йигитлар билан таркибни кучайтирмоқда. Жамоанинг сўнгги йиллардаги асосий ижрочиларига айланган футболчиларга эътибор қаратинг: 1,7 миллион еврога сотиб олинган Матиас Норманн, 300 минг еврога харид қилинган Элдор Шомуродов, 115 минг евро эвазига Ростов шаҳрига кўчиб ўтган Бахтиёр Зайнутдинов, эркин агент мақомидаги Рагнар Сигурдссон ва Сверрир Ингасон, 800 минг евролик япониялик плеймейкер Кенто Хасимото.

Бу рўйхатга 2,3 миллион эвазига «Ростов»га кўчиб ўтган Эрон терма жамаоси етакчиси Сардор Азмунни ҳам қўшиб қўйиш мумкин. Эътиборлиси шундаки, бу йигитларнинг бари деярли бир неча баробар каттароқ сумма эвазига бошқа клубларга сотиб юборилган.

Бундан ташқари, клуб эркин агентлар билан шартнома имзолаш борасида ҳам бошқалардан бир қадам олдинда. Исландиялик футболчилардан ташқари, клуб Александр Ерохин, Никита Медведьев, Сезар Навас, Сергей Песяков, Ивелин Попов, Роман Эременко ва Павель Мамаевни ҳам бир рубль ҳам ишлатмай қўлга киритган.

Эътиборлиси шундаки, «Ростов» жамоаси деярли ҳар мавсум етакчиларни сотиб юборса-да, жамоанинг умумий қиймати сира тушиб кетмади. Ҳатто, баъзан ўсиш ҳам кузатилади:

2015/2016 — 28,8 млн евро
2016/2017 — 64,4 млн евро
2017/2018 — 33 млн евро
2018/2019 — 40,9 млн евро
2019/2020 — 37,8 млн евро
2020/2021 — 46,3 млн евро

2017 йилда жамоа деярли бутун бошли асосий таркибсиз қолиб кетди. Миха Мевлия, Денис Тарантев, Кристиан Нобоа, Александр Ерохин, Димитрий Полоз «Зенит»га ўтиб кетган бўлса, Сослан Жанаев, Федор Кудряшов, Сардор Азмун ва Сезар Навас «Рубин» билан шартнома имзолади. Шунга қарамай, жамоа ўз имижини тўлиқ сақлаб қолмоқда.

Жамоа мураббийи этиб Валерий Карпин тайинлангач, клуб футболчиларида кескин ўсиш кузатилгани рост. 2020 йилда жамоа таркибидаги 26 та футболчининг 70 фоизи трансфер суммасини бир неча баробар кўтариб олди. Фақат ёши катта футболчилардагина ўсиш кузатилмади. Карпин амалга оширган кичик мўъжиза сифатида Элдор Шомуродов ва Матиас Норманни кўрсатишимиз мумкин. Норманн айнан Россия чемпионатидаги ўйинлари сабабли илк бор терма жамоадан чақирув олди. Ортда қолган икки йил давомида унинг трансфер суммаси нақд 32 карра ўсди. 400 минг еврога баҳоланган ярим ҳимоячи учун ҳозир камида 13 миллион тўлаш лозим!

adasssssssssssssssssss

Элдор Карпин қўл остига келганига қадар ҳеч кимга таниш бўлмаган ёш йигит эди. Қисқа фурсат ичида мураббий уни сайёрамизнинг энг иқтидорли ва келажаги порлоқ ҳужумчилари қаторига қўшилишига кўмак берди. Унинг трансфер суммаси 600 мингдан 6,5 миллион еврога қадар кўтарилди.

«Спартак» жамоаси собиқ президенти - Андрей Червиченко айтганидек, клуб тўлиқ ўз-ўзини бошқариб келмоқда. «Ростов» давлат бюджети эвазига кун кўрмайди. «Ростов» раҳбари - Арташес Арутюнянцнинг маълум қилишича, шаҳар бюджети томонидан ажратиладаган пуллар клубнинг бир йиллик харажатининг атиги 5 фоизини қоплаши мумкин, холос.

Боз устига, «Ростов» РПЛнинг бошқа грандлари сингари (“Газпром”, “Лукоил”, РЖД) бақувват титул ҳомийларга эга эмас. Клуб ҳар йили ўртача 2,3 миллиард рубль харажат қилади. Бу Россия клублари орасидаги 8-ўриндаги натижа. РПЛда пешқадамлик қилаётган «Зенит» йилига «Ростов»дан деярли 10 баробар кўпроқ пул сарф этади.

2015 йилдан олиб қарайдиган бўлсак, «Ростов» трансферлардан 50 миллион евро ишлаб топди. Жамоага ўтган янги номлар учун сарфланган пуллар эса бунда икки баробар камроқ. «Зенит» сўнгги 5 йил ичида 60 миллион евро зарар кўрди. «Спартак» эса, 53 миллион евродан ортиқроқ. «Динамо», «Краснодар» ва «Локомотив» клублари ҳам катта талафот кўрганлар рўйхатида мавжуд.

Тан олиш лозим, айни дамда «Ростов» стратегик жиҳатда олиб қараганда Россиянинг энг яхши клуби. Айниқса, трансфер бозорида у сингари профессионал иш олиб борадиган жамоа ҳозирча Россияда йўқ. Бугунги кунда ўз ҳисобидан ҳаёт кечурувчи клуб сифатида шаклланаётгани эса, таҳсинга сазовор.

Я.У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар