Руслан Абдуллаев ҳам камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев франциялик Лоунес Хамраоуига қарши рингга кўтарилади. Жанг таҳминан 15:10дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Ҳамюртимиз биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 3:2.

Ҳакамлар иккинчи раундда ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.

Руслан Абдуллаев учинчи раундда ҳам ғалабага эришди - -3:2. Якуний ҳисоб 4:1 ҳамюртимиз фойдасига. Руслан ҳам ярим финалга чиқди. У камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!