Руслан Аҳмедов: "Андижон" барибир Суперлига учун курашади"

Бугун про лиганинг 3-турида “Хоразм” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов иштирок этди.

-  Бугунги ўйин оғир бўлди. Чунки биз тактика томондан тайёргарлик кўргандик. Биламиз, “Андижон” яхши жамоа. Улар Суперлигага чиқишга давъогар ҳисобланади. Биз ҳар Биз ҳар ўйинга жиддий тайёрланамиз.

-  Ўйинда 3:0 бўлишини кутганмидингиз?

-  Биз бугун иккинчи темп билан ўйнадик. Имкониятларимиз бўлишини кутгандик. Рақибга ташаббусни беришни олдиндан режалаштиргандик. Биз эса қарши ҳужумлар уююштиришни кўзлаганмиз.

-  “Андижон”нинг ўйинига қандай муносабат билдирасиз?

-  Яхши жамоа. Тажрибали футболчилари кўп. Рақиб сафида легионерлар ҳам бор. Улар ўзига яраша кучли. Лекин “Андижон” яхши жамоа. Мавсум давомида клуб барибир Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилади.

"Андижон" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!