Рустам Мирсодиқов: Ўша вазиятда гол бўлмаса ҳам, Эсонқуловнинг тўқнашувдан четда қолганида рози эдим

 

“Динамо” – “Металлург” учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- Учрашувни кўрдинглар, баҳс “Металлург”нинг катта устунлиги остида ўтди. Биз рақибнинг ўйинларини яхшилаб ўргангандик. Шунга яраша тактика танладик. Бу эса ўз самарасини берди. Тўғриси, майдон эгаларидан ҳужумкор футбол кутгандик. Аммо уларнинг беш нафар ҳимоячи билан чиққанлиги бизнинг “юмушимизни” осонлаштирди. Шу ўринда биз мезбонларнинг иккинчи ролдаги ўйинига ҳам тайёрлангандик. Кўрсатмаларни аниқ бажарганликлари ва чиройли ғалаба учун барча йигитларга катта раҳмат. Эсонқуловнинг жароҳати хусусида? Оёғи синган, гипс қўйдирдик. Жавоҳирнинг жароҳат олганлиги яхши бўлмади. Ўша вазиятда гол бўлмаса ҳам, Эсонқуловнинг тўқнашувдан четда қолганида рози эдим. Нима қилардик, бу футбол. Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Жавоҳирни ёлғизлатиб қўймаймиз. Базада футболчилар билан шифокор кўз ўнгида бўлади. Ҳали ёш, тезда соғайиб, сафга қайтишига ишонамиз. Ёшларимиз “Металлург”нинг келажаги, - дейди Рустам Тўхтамуродович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!