"Рух" мураббийи Абдухолиқов порлаган ўйин ҳақида нималар деди?
Украина U21 биринчилиги 20-туридан ўрин олган "Рух" - "Заря" учрашуви 4:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Легионеримиз ушбу ўйинда ўз ҳисобига бир гол ва ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Бобир Абдухолиқов гол урган ўйинда жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида львовликлар мураббийи Григорий Баранец ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Aввало, болаларга ишга муносабат учун ташаккур айтмоқчиман. Улар ғалаба қозонган пайтида янада дўстона бўла олишларини кўрсатди. Шогирдларим янада ижобий ҳислатлар намойиш этмоқда. Биз бундан хурсандмиз.
Баъзида, гол ургандан кейин темпни ушлашни ҳам билиш лозим. Акс ҳолда, қарши ҳужумларда жазоланасиз. Бизга кўпроқ совуққонлик керак. Футболчилар ҳужумга интилиши яхши, улар гол уришни хоҳлайди. Бироқ эҳтиёткорлик зарар қилмайди.
Бобирни гол ургани билан табриклайман. Бу унга ишонч бағишлашига ишонаман. Рунич мунтазам равишда гол урмоқда. Карабина ҳам яна гол урди. Умуман олганда, барчасидан мамнунман. Жамоани муносиб ғалаба билан табриклайман".
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
"Рух" ғалаба қозонди. Бобир Абдухолиқовдан гол ва ассист (видео)
Фикрлар