Рюдигер : «Бу жуда ёмон»
Антонио Рюдигер «Реал» икки йилдан бери соврин юта олмаётганини айтиб, ўзининг асосий мақсади доим ғалаба қозониш эканини таъкидлади.
«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоанинг сўнгги натижалари ҳақида фикр билдирди. Маълумки, мадридликлар охирги икки мавсумда бирор соврин юта олмаяпти.
«Икки йилдан бери «Реал» билан ғалабаларсиз қоляпмиз. Бу жуда ёмон. Мен учун энг асосий мақсад – доим ғалаба қозониш», – дея Рюдигернинг сўзларини The Athletic нашри орқали Goal келтиради.
Ҳозирча «Реал» Испания чемпионати жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоа пешқадам «Барселона»дан уч очко орқада.
Мадрид клуби айни пайтда навбатдаги учрашувга – «Сельта»га қарши уй ўйинига ҳозирлик кўрмоқда. Беллашув шанба, 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. У Москва вақти билан соат 23:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)