Рюдигер: Мен
Ads

“Челси” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер лондонликлар сафига кўчиб ўтганидан сўнг, Италия чемпионати ва АПЛ тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мен Премьер Лига тўғрисида кўп гапира олмайман. Чунки, менга бе рдаги ўйин тажрибаси етишмайди. Аммо, Италия чемпионати ҳақида гапирганда, у ерда тактикага кўпроқ урғу берилишини қайд этиб ўтишим лозим.  У ерда очиқ ўйин кўрсатишмайди. Бироқ Англияда иккала жамоа ҳам ҳужумга эътибор қаратади. Шундай экан, иккала чемпионат ўртасида катта фарқ мавжуд. Шу билан биргаликда, албатта, Англияда жисмоний томонлама кучли эканлиги билан ҳам ажралиб туради.

Ўйлашимча, Англия чемпионати – жиддий синов, шундай экан, ҳар бир ўйинга тайёр туриш лозим. Мен АПЛда ўйнашни хоҳлагандим ва сўнгги вақтларда менинг номимни “Челси” билан боғлашди. Энди мен шу ердаман ва бундан жуда бахтлиман. Шу билан биргаликда буни амалга оширишда иштарок этган барчага ташаккур билдираман, – дейди Рюдигер клуб расмий сайтига берган интервьюсида.