Сабина Шарипова бироздан сўнг чорак финал учун ўйнайди
Ads
Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган халқаро турнирда Сабина Шарипова бугун иккинчи даврада кортга чиқади.
 
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси илк даврада хитойлик Йиди Янгни 6:0, 6:1 ҳисобида доғда қолдирган эди.
 
Шу тариқа С.Шарипова иккинчи босқичда таиландлик Супапитч Куэарумга қарши ўйин ўтказадиган бўлди. Улар ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 10:45да бошланади.