Сабина Шарипова бугун
Ads
Бугун Англиянинг Лондон шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирининг саралаш баҳсларида илк давра баҳслари ўтказилади.
 
Соврин жамғармаси 38 миллион фунт стерлингни ташкил этувчи мазкур мусобақанинг саралаш босқичида мамлактимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова ҳам иштирок этмоқда.
 
Сабина ушбу даврада словакиялик Кристина Кучовага қарши кортга чиқади. Улар ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 18:45дан сўнг ўтказилади.
 
Эслатиб ўтамиз, "Уимблдон" мусобақасининг эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Денис Истомин ўз иштирокини тўғридан-тўғри асосий тўрнинг биринчи даврасидан бошлайди. Турнирнинг асосий тўр баҳсларига 1 июль куни старт берилади.
 

62060214_2383695038378219_761849379187433830_n