Сабина Шарипова финалда рақибини кутмоқда
Наманганда Халқаро теннис федерацияси томонидан мукофот жамғармаси 25.000 АҚШ доллари бўлган турнирда дастлабки финалчининг номи аниқлан бўлди.
Мусобақанинг ярим финалида мамлакатимизнинг энг кучли икки теннисчиси – Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова ўзаро рақобатлашди.
Уч сет давом этган ўйинда Сабина 6:3, 4:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини биринчилардан бўлиб қўлга киритди.
Фикрлар