Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Сабина Шарипова Қоҳирада омадли старт олди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

У асосий даврага чиқмоқчи

Мамлакатимизнинг аёл теннисчилари ўртасида энг кучлиси дея эътироф этилаётган Сабина Шарипова Миср шаҳрида ўтаётган турнирдаги илк муваффақиятини нишонлади.

Соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирда Сабина ўз иштирокини саралаш босқичидан бошлади.

Сабина Шарипова саралашдаги илк учрашувида мексикалик Мария Дель Мар Габриэла Санчез Рамирега қарши кортга чиқиб, якунда йирик 6:0, 6:1 ҳисобида зафар қучди. 

Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган мазкур турнирда теннисчимиз иккинчи ўйинини бельгиляик Магали Кемпенга қарши ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ