Сабина Шарипова Туркияда омадсизликка учради
Ads

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкиллаштирилган турнирда иштирок этмоқда.

Бугун теннисчимиз яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида руминиялик Жоржиана Сербанга қарши кортга чиқди. 1 соат 38 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз 4:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, Шарипова ушбу турнирдаги юришига якун ясади.