Сабина Шариповадан омад юз ўгирди

Лондон шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” турнирининг саралаш баҳслари ўтаётганидан хабарингиз бор.
 
Унда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова навбатдаги учрашувини америкалик Кристина Макхейлга қарш ўтказди.
 
Афсуски, уч сет давом этган ўйинда теннисчимизга омад кулиб боқмади ва 6:3, 5:7, 6:2 ҳисобида рақибига таслим бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!