Садио Мане шармандали мағлубият ва коронавирус ҳақида гапирди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Садио Мане дерби олдидан ўз фикрларини билдирди:
"Астон Вилла"га қарши ўйин нафақат мен, балки барчамиз учун ҳам энг оғир дамлардан бири бўлди. Ҳозир биз ўша даҳшатдан қутулишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Коронавирус юқтириб олганлигимни билганимда, ҳайратга тушдим. Чунки бу қандай бўлганини тасаввур қила олмадим. Аммо ҳозир таркибга қайтдим ва бундан жуда хурсандман. Барчангиздан ўзингизга ғамхўрлик қилишингизни илтимос қиламан. Бу жуда муҳим. Ушбу касаллик ақлбовар қилмайдиган нарса. Буни ўзингиз бошдан кечирмагунча тушуна олмайсиз. Умид қиламанки, ҳар ким қоидаларни ҳурмат қилади ва ўз хавфсизлиги ҳақида қайғуради".
Фикрлар