Саид "Челси"да ўйнайдими?

"Брентфорд" клуби форварди Саид Бенрахм фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда RMC нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” Жазоир терма жамоаси аъзосини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. "Челси" аллақачон ушбу трансфер борасида футболчининг агенти билан алоқага чиққан.

Айтиш лозимки, Саидга шунингдек, "Лестер" ва "Арсенал"дан ҳам қизиқишлар бор.

24 ёшли Бенрахм жорий мавсум "Брентфорд" сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!