Саиджамшид Жафаров ҳам муваффақиятга эришди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров мексикалик Алонсо Верде билан рингга кўтарилади. Жанг таҳминан 19:00да бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд якунланди. Ҳакамлар 4:1 ҳисобида Саиджамшиднинг устунлигини қайд этишди.

Иккинчи раундда эса ҳакамларнинг қарори ўзгармади. Саиджамшид 4:1 ҳисобида бу раундни ўз фойдасига ҳал этди.

Учинчи раундда ҳакамлар мексикалик Алонсо Верденинг устунлигини қайд этишди - 3:2. Якуний ҳисоб 4:1 Саиджамшиднинг ғалабаси.

photo_2023-05-06_17-32-39

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию