Саиджамшид Жафаров россиялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Боксчимизда камида бронза медали нақд

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров россиялик Игорь Свиридченковга қарши рингга кўтарилади. 15:25дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилади.

Биринчи раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди - 5:0.

Иккинчи раундда ҳам Саиджамшид рақибидан устунлик қилди - 5:0.

Охирги раундда ҳам Саиджамшид Жафаров рақибини енгди - 4:1. Якуний ҳисоб 5:0. Вакилимиз ярим финалда. 

Саиджамшид Жафаров камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!