Сака Анрининг рекордини янгилади!
Кеча Англия Премьер-лигасининг 9-турида “Арсенал” ўз майдонида “Ливерпул” билан (2:2) дуранг ўйнади. Учрашувнинг 9-дақиқасида “канонирлар” қанот ҳужумчиси Букайо Саканинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу гол англиялик футболчи учун АПЛдаги 50-гол бўлди ва бу орқали у ўз "Арсенал" тарихига кирди .
Squawka нашрининг хабар беришича, Сака бу кўрсаткичга 23 ёшу 52 кунлигида эришди. Букайо бу борада "Арсенал" афсонаси Тьерри Анрини ортда қолдиришга эришди. Франциялик футбол юлдузи "канонирлар" сафидаги дастлабки 50 та голини 24 ёшу 128 кунлигида киритган. Ваҳоланки, Сака 50 та гол уриш учун 178 та ўйин ўтказган бўлса, Анри учу 83 та ўйин етарли бўлган.
Таъкидлаш керакки, "Арсенал" тарихида атиги 11 нафар футболчи АПЛда 50 гол уришга муваффақ бўлган. Пьер-Эмерик Обамеянг буни энг тез бажарган - 79 ўйинда.
Сака Премьер-лиганинг жорий мавсумида "Арсенал" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар