
Сака "Реал"га қарши муҳим баҳс олдидан тайёр бўладими? Артета жавоб бериб ўтди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Букайо Саканинг сафга қайтгани ва қачон ўйинларга қўшилиши мумкинлиги ҳақида батафсил гапирди.
"Сака ўйин учун тайёр! У аллақачон "Фулхэм"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин, ҳа... буни эртага кўрамиз.
У аллақачон барча эҳтиёт чораларини кўрди. Энди уни майдонга тушириш учун энг тўғри пайтни танлаш муҳим. У ўйнашни жуда хоҳлаяпти" - деди испаниялик мутахассис.
"Тўпчилар" 1 апрель куни "Фулхэм"га 5 апрель куни эса "Эвертон"га қарши майдонга тушишса, УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичида Мадриднинг "Реал" клуби билан куч синашишади. Ушбу беллашув эса 8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар