Сал кам юз миллион! “Сити” “Реал” юлдузи трансферига киришди
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини “Манчестер Сити” жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito хабар бермоқда.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида 90 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда.
Қайд этилишича, “Реал” етакчиларидан бўлган Вальверде “Манчестер Сити”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, Орельен Тчуамени билан юзага келган можародан кейин Вальверденинг “Қироллик клуби”даги келажаги ҳануз ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Ўтган мавсумда 27 ёшли уругвайлик барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар