Салоҳ Европа клуби билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миср терма жамоаси юлдузи Муҳаммад Салоҳ Туркиянинг “Трабзонспор” клуби билан келишувга келди. Бу ҳақда мамлакатдаги A Spor телеканали хабар берди. 

Телеканал маълумотига кўра, томонлар трансфер шартларини келишиб олган. Бироқ шартнома муддати ва молиявий жиҳатлар ҳозирча ошкор этилмаяпти. 

A Spor каналининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Муҳаммад Салоҳ — "Трабзонспор"да!” дея хабар берилган, унда жамоанинг мисрлик ҳужумчи билан келишувга эришгани қайд этилган. 

Аввалроқ турк оммавий ахборот воситалари “Трабзонспор” Салоҳга икки йиллик шартнома ва йиллик 17 миллион евро атрофида маош таклиф этгани ҳақида ёзган эди. Ҳозирча клуб ҳам, футболчи томони ҳам бу рақамларни расман тасдиқлагани йўқ. 

34 ёшли Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келди ва ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этди. 

“Қизиллар” сафида у икки карра Англия чемпиони бўлди, Англия кубоги, Лига кубоги, Англия суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. 

Ўтган мавсумда Салоҳ “Ливерпуль” таркибида 41 ўйинда майдонга тушиб, 12 гол урди. Миср терма жамоаси сафида эса у 119 ўйинда иштирок этган ва 66 марта рақиб дарвозасини ишғол этган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Миср терма жамоаси 1/8 финалгача етиб борди, аммо Аргентинага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!