Салоҳ бугун "Ливерпул"га ёрдам бериши мумкин
“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп бугун АПЛнинг 38-турида "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда мисрлик тўпурар Муҳаммад Салоҳнинг иштирок этиши мумкинлиги борасида гапириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ "Ньюкасл"га (3:2) қарши бўлиб ўтган премьер-лиганинг 37-турида жароҳат олган ва шу боис “Барселона”га (4:0) қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинини ўтказиб юборган эди.
“Муҳаммад Салоҳ сўнгги икки кундан буён жамоа машғулотларида қатнашмоқда ва ўзини яхши ҳис қилмоқда”, - дейди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ айни дамда 22та гол билан премьер-лига тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" баҳси Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Фикрлар