Салоҳ коронавирусга чалинди!

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳда коронавирус аниқланди.

Берилган маълумотларга қараганда, айни дамда Миср терма жамоаси сафида бўлиб турган 29 ёшли футболчининг COVID-19 га топширган тести мусбат натижа берган. Ҳозирда у карантинга юборилган ва унда касаллик аломатларсиз кечмоқда.

Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)