Салоҳ «Ливерпуль» афсонасининг натижасини такрорлади

Европа чемпионлар лигаси янги мавсум илк баҳсида «Ливерпуль» ўз майдонида «Милан»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Салоҳ ўйинда голлардан бирига муаллифлик қилди. Мисрлик учун бу «Энфилд»да Европа яшил майдонларида урилган 14-гол ҳисобланади.

Goal.com хабарига кўра, «Ливерпул»нинг 29 ёшли ҳужумчиси бу борада Стивен Жеррарднинг натижасини такрорлашга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум барча турнирлар доирасида 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!