Салоҳ "Ливерпул"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра жамоанинг ўтган апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, мисрлик футболчи сўровномада Садьо Мане ва Жордан Хендерсонларни ортда қолдиришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ апрель ойида жами 6та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришган эди.

Маълумот учун, бу Салоҳ учун биринчиси эмас. У жорий йилнинг октябрь ва декабрь ойларида ҳам “Ливерпул”нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!