Салоҳ учун 100 миллион евро берамиз
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот ва жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги муносабат бузилгани ошкор бўлганидан кейин Саудия Арабистони клубилари мисрлик ҳужумчи учун курашни бошлаб юборди.
Caught Offside нашрининг ёзишича, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Ҳилол” январь ойидаёқ бу трансферни расмийлаштиришга тайёр. Шайхлар 33 ёшли тўпурарни ўз жамоасига олиб кетиш мақсадида мерсисайдликларга 100 миллион еврогача бадал пули таклиф қилмоқчи.
Муҳаммад Салоҳга Европадан ҳам, МЛС клубларидан ҳам чорлов бўляпти. Бироқ уларнинг ҳеч бири иқтисодий имкониятлар борасида Саудия Арабистони вакиллари билан рақобатлаша олмайди.
Жорий мавсумда Салоҳ барча мусобақаларда 19 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.



Фикрлар