
Салоҳ учун курашда кутилмаган жамоа фаворитга айланди
“Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасидаги фаолиятини якунлаб, Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин.
32 ёшли ҳужумчи ҳали ливерпулликларнинг янги шартномасини қабул қилгани йўқ. Бу тарафдан Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди машҳур футболчини мамлакат профессионал лигасига олиб келишга ҳаракат қиляпти.
Ушбу фондга тегишли “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Ҳилол”, “Ан-Наср” в “Ал-Аҳли” Муҳаммад Салоҳ ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бироқ “Ливерпуль” афсонаси Стивен Жеррард бошқараётган “Ал-Иттифоқ” Салоҳ учун курашда фаворитга айланди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар тарқатди.
Айнан Стивен Жеррарднинг “Ливерпуль”да ўйнагани Муҳаммад Салоҳнинг “Ал-Иттифоқ”ни танлашида муҳим омил бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фикрлар