Салоҳ ёш футболчини тан олгиси келмади
Нега бундай бўлди?
“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Юрген Клоппнинг “Мидтьюлланн”га қарши ўтказилган учрашувда Трент Александер-Арнольдга сардорликни топширганидан норози бўлмоқда.
Чемпионлар лигасининг ўша учрашувида ливерпулликлар асосан захира таркиби билан ўйнади. Тажриба бобида бошқалардан устун бўлган Муҳаммад Салоҳ майдонга тушганига қарамай, илк бор сардорлик вазифаси 22 ёшли Трентга топширилди. Мисрлик футболчига бу маъқул келмади.
- Тўғрисини айтсам, ҳайрон қолдим. Аслида мен сардорлик қилишимга ишонгандим. Лекин мураббийнинг қарори бошқача бўлди. Уни қабул қилишга мажбурман, - деди Муҳаммад Салоҳ.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар
Салох санам майда гап бомасдан билиб иш кивур