Салоҳни таркибдан ким олиб ташлагани ошкор бўлди. У Арне Слот эмас!
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”да ички инқироз давом этмоқда. Кетма-кет учта учрашувда бошланғич таркибга киритилмаганидан кейин Муҳаммад Салоҳ жамоа бош мураббий Арне Слотни очиқча танқид қилган эди.
Норозилиги ортидан мисрлик тўпурар Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичида “Интер” билан ўйиндан олдин таркибдан чиқариб ташланди.
Таниқли журналист Бен Джейкобснинг маълум қилишича, 33 ёшли Салоҳни жамоадан четлаштириш ҳақидаги қарорни “Ливерпуль” спорт директори Ричард Хьюз қабул қилган.
Бироқ бир қарорга келишдан олдин Ричард Хьюз ўз қарашларини бош мураббий Арне Слот билан муҳокама қилган. Суҳбатга Муҳаммад Салоҳ жалб этилмагани айтилмоқда.



Комментарии