Салоҳнинг АҚШга йўли тўсилди

Миср миллий терма жамоаси директори Иброҳим Ҳассан жамоанинг асосий юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг “Ливерпуль”дан кетганидан кейин МЛСга ўтишига қарши эканини билдирди.

Ҳассан фикрича, мисрлик футболчи ҳали Европада юқори даражада ўйнашни давом эттиришга қодир.

- Салоҳнинг МЛСга ўтиши ҳақида нима дейишим мумкин? Муҳаммад жамоатчилик эътиборидан жуда узоқда қолиб кетади, - деди Иброҳим Ҳассан On Sports нашрига.

Унинг қўшимча қилишича, агар Салоҳ Европадан таклиф олмаса, Саудия Арабистонида ўйнаши яхши вариант бўлади, чунки у ерда Криштиану Роналду каби кўплаб машҳур футболчилар тўп сурмоқда.

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”да 2017 йилдан бери, жами тўққиз йил ўйнаган ва АПЛ чемпионлиги ҳамда УЕФА Чемпионлар лигаси каби муҳим мусобақалар совринларни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!