Салоҳнинг “Реал” ёки ПСЖга ўтиш имконияти қандай?
Мавсум охирида “Ливерпуль”ни тарк этадиган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ АҚШ ва Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилишга шошилмаяпти ва Европада қолиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Европада унга мос маошни таъминлай оладиган клублар сони кўп эмас. Бироқ “Реал”, “Пари Сен-Жермен” ва “Бавария” каби молиявий бақувват клублар буни уддалай олади.
Бундан ташқари, ушбу жамоалар келаётган ёзда мисрлик вингерни бепулга қўшиб олиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Аммо улар вазиятга қараб иш тутмоқчи ва 33 футболчини олиш учун ортиқча ҳаракат ва харажат қилмоқчи эмас.
Фикрлар